Маданият
Хабарингиз бор, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият сари” шиори остида ўтказиладиган “Маънавият фестивали” доирасида 14 та ҳудудда 18 та ижтимоий лойиҳа тадбирлари амалга оширилади, илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод каби соҳа вакилларидан иборат 500 дан ортиқ “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари жалб этилади.
Фестивал доирасида Фарғона вилоятида бугун, 30 май куни “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бошланди. Бугун тонгда Қўқон ва Марғилон шаҳри темир йўл бекатида пойтахтимиздан келган уч юздан зиёд маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғибочилари тантанали кутиб олинди.
Маънавият кунларида барча маҳалла фуқаролар йиғинида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, энг сара кинофильмлар намойиши бўлиб ўтади.
Учрашувларда юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли шаклда етказишга эътибор қаратилади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Китоб карвони” ташкил этилиб, беш мингдан зиёд китоблар туҳфа қилинади. “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда кино санъатимизнинг 100 та энг сара намунаси ва сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган фильмлар намойиш этилиб, киноижодкорлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Маънавият кунлари 6 июнга қадар давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ