Спорт
27 май куни Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Унда федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.
Йиғилишда дастлаб шу давргача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва делегатлар томонидан қабул қилинди.
Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилди. Унда “Kapitalbank” АТБ бошқаруви раиси Мақсуд Абдувалиевич Абдусаматовнинг номзоди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Мақсуд Абдусаматов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77847
Жамият
56775
Жамият
56005
Жамият
51055
Жамият
//
Изоҳ йўқ