Илм-фан
ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига қўшилиш учун дунёнинг бир қатор давлатлари ўз биосфера ҳудудларини тақдим этган. Эътиборлиси, тақдим этилган лойиҳалар орасида Ўзбекистон томонидан юборилган хужжатлар, турли экспонатлар ва тақдимномалар асосида Қуйи Амударё давлат биосфера заҳираси ҳудуди ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Aзиз Aбдуҳакимов маълум қилди.
Ҳозир мамлакатимизда ЮНЕСКОнинг иккита табиий объекти — Чотқол ва Aмударё захиралари мавжуд. Маълумотларга кўра, қуйи Aмударё биосфера резервати ўзининг бой фауна ва флора дунёси билан Ўзбекистон табиатида муҳим аҳамиятга эга.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний ва Амударё туманларида жойлашган, “Бадай тўқай” номи билан машҳур бўлган ҳудуд Марказий Осиё тўқайларининг 20 фоизи, Ўзбекистондаги барча тўқайзорларнинг 74 фоизини ташкил этади. Биосфера резерватининг умумий майдони 68717,8 гектарни ташкил қилади. Бу ердаги ўсимликларнинг 419 туридан 2 тури, ҳайвонларнинг 36 туридан 1 тури, балиқларнинг 43 туридан 12 тури, қушларнинг 246 туридан 23 тури “Қизил китоб”га киритилган.
Бундан юз йил аввал Қорақалпоғистонда тўқайлар кўплиги каби Бухоро буғулари ҳам саноқсиз бўлган. Ўтган асрнинг 40-50- йилларида буғуларнинг гўшти ва терисидан кенг фойдаланилган. 60-йилларга бориб, хонгуллар бутунлай кўринмай қолган.
1976 йилда бу ерга учта Бухоро буғуси келтирилиб, 8 гектарлик вольер ҳудуд ташкил қилинган. 1978 йилда яна 9 бош келтирилган. 1982 йилда эркин ҳудудга қўйиб юборилган пайтда уларнинг сони 32 бош эди. Мутахассислар томонидан хонгулларнинг эмин-эркин яшашлари, кўпайишлари учун барча зарур чоралар кўрилган. Ҳозирда улар 1000 бошга етиб қолган.
Сессия иши 13 сентябр куни бошланиб, 17 сентябрь куни якунланди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ