Бу йил мактабни 390 мингдан ортиқ ўқувчи тамомламоқда

Сақлаш
22:28 / 25.05.2022 818 0

Бугун, 25 май куни республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили расман якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранглади.

 

Шу боис, юртимиздаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди. Унда йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди. 2021-2022 ўқув йилида фан олимпиадалари, кўрик танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда ижодкор ўқитувчилар фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.


Ушбу сана мактабни битираётган ҳар бир ўқувчи учун жуда унутилмас ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлади. Сабаби айнан мана шу куни барча жонажон мактаби билан хайрлашиб, катта ҳаёт сари қадам қўяди. 11 йил давомида сабоқ олган устоз-мураббийлари, жонажон синфдошлари билан хайрлашади.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилда юртимиздаги 10 130 та умумтаълим мактабларни 390 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомламоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//