Миқдори 100 000 евро бўлган Дублин мукофоти ғолиби аниқланди

Сақлаш
02:09 / 25.05.2022 811 0

Бу йилги Дублин адабий мукофоти немис адибаси, “The art of losing” (“Йўқотмоқ санъати”) романи муаллифи Элис Зенитер (Alice Zeniter) ва унинг ирландиялик таржимони Френк Уайнга (Frank Wynne) топширилди. “Йўқотмоқ санъати” Дублинга лойиқ кўрилган ўнинчи таржима асар ҳисобланади.



Маълумот учун, Дублин ЮНЕСКОнинг дунё адабиёти шаҳарлари рўйхатига кирган 39 шаҳарнинг биридир. Дублин халқаро адабиёт мукофотини 1996 йили Дублин шаҳар кенгаши ва Американинг ИМПАК сармоя жамғармаси таъсис этган. Миқдори 100 000 евро бўлган ушбу мукофот ҳар йили битта насрий асар учун берилади ва у китоб албатта инглиз тилида бўлиши керак. Агар аслият бошқа тилда бўлиб, кейинчалик инглиз тилига таржима қилинган бўлса, мукофотнинг 75 фоизини муаллиф, 25 фоизини таржимон олади. Шу боис, бу мукофотга исталган мамлакатдаги исталган тилда ёзадиган ёзувчи эришиши мумкин.



Дунёнинг 177 мамлакатидаги 400 дан ортиқ жамоатчилик кутубхоналари бирор ёзувчини бу мукофотга тавсия эта олади. Аммо бу кутубхоналар рўйхатига Ўзбекистондаги бирорта кутубхона кирмаган, собиқ иттифоқ ҳудудидан эса фақат Россия ва Эстониядаги кутубхоналари бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//