Жамият
Ўзбекистонга шанба ва якшанба кунлари нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет” матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, пайшанба куни ёғиб ўтган ёғингарчиликдан сўнг, жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, жанубда 6-9 даража илиқ атрофида бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли 19—22-декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ