Жаҳон
Дисней’нинг Zootopia 2 мультфильми Хитойда энг кўп даромад келтирган хорижий анимацион фильмга айланди. Мультфильмдаги ёрқин рангларга эга кўк питон илони – Гари, айниқса Хитойда катта машҳурликка эришди. Бу эса мультфильмнинг машҳур қаҳрамонларидан бирига ўхшаш заҳарли кўк илонларни уй ҳайвони сифатида боқишни хоҳлайдиган мухлислар сони ортишига сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат ўз навбатида заҳарли илонни сотиб олиш ҳамда парваришлашнинг қонунийлиги борасидаги саволларни ўртага чиқарди. Натижада, орадан кўп ўтмай аксарият илон сотуви эълонлари савдо платформаларидан олиб ташланган.
Хабарларга кўра, анимацион фильм Хитойда намойиш этилганидан буён 3,15 миллиард юань, яъни тахминан 445 миллион АҚШ доллари йиғган. Қолаверса, илон шаклидаги юмшоқ ўйинчоқлар ҳам энг талабгир маҳсулотларидан бирига айланган.
Маълумот учун, бундай ҳодиса хитойликлар учун нотаниш эмас. 2024 йил охирига келиб, Хитойда 17 миллиондан ортиқ экзотик ҳайвонлар уй шароитида боқилаётгани аниқланган. Уларнинг эгаларининг 60 фоиздан ортиғини – З авлод, яъни ёшлар ташкил этади.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77700
Жамият
56699
Жамият
55920
Жамият
50970
Жамият
//
Изоҳ йўқ