Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини 19-декабрь куни император Нарухито билан учрашувдан бошлади.
Учрашув давомида Япония императори давлат раҳбарини самимий қутлаб, ушбу ташриф Ўзбекистон–Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим воқеа эканини таъкидлади.
Ўзбекистон етакчиси император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик изҳор этди.
Шунингдек, томонлар ўзбек ва япон халқларини географик жиҳатдан олис масофа ажратиб турса-да, менталитет, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар ўхшашлиги, ҳамда илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган тарихий алоқалар боғлаб турганини қайд этдилар.
Икки томонлама ҳамкорлик, айниқса, таълим, кадрлар тайёрлаш ва маданий-гуманитар алмашинувлар йўналишида кенгайиб бораётгани таъкидланиб, бугунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис Японияда амалиёт ўтагани, 440 нафардан зиёди стипендия асосида олий маълумот олгани, Ўзбекистондаги 7 та университетда япон тили ўқитилаётгани келтирилди.
Шунингдек, ташриф доирасида Токиода “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилгани, келгуси йили эса Япониянинг бир нечта шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазма ташкил этилиши режалаштирилгани билдирилди.
Учрашув якунида президент Шавкат Мирзиёев император Нарухитони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
77455
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ