Президент мактаби ўқувчиси Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютди

Сақлаш
14:07 / 19.12.2025 6 0

Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Harvard университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилиниб, 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олди. Бу ҳақда Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова телеграм саҳифасида хабар берди.

 

Собирова Дилафрўз IELTS имтиҳонидан 8.0 балл, САТ имтиҳонидан 1540 балл қўлга киритган, немис тилидан Мултилевел имтиҳонида Б2 даража олган.

 

Маълумот берилишича, у 2008-йил 1-апрелда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Айни дамда Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси. У мактабдаги эко-қўмита сардори, Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкилланган Hogwarts ёзги оромгоҳи икки карра қатнашчиси, Ҳиппо халқаро инглиз тили олимпиадаси ярим-финалисти, Harvardning HPAIR конференсиясига қабул қилинган, Technovation Girls халқаро танловининг ўқувчилар вакили ва UNESCOтомонидан ташкилланган “Бе ан эхплорер” танлови финалисти.

 

“Айни вақтда Гулистон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Асилбек Ашуров, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Гўзалхон Ҳайдарова ва бошқа ёшларимиз ҳам Harvard университетида таҳсил олмоқда”, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//