Жамият
Олимжон Исмоилов беш йил муддатга Тошкент шаҳри суди раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
У 2024-йил сентябридан бери Олий суд раиси ўринбосари ва фуқаролик ишлари бўйича суд ҳайъати раиси лавозимларида ишлаган эди.
Ўзбекистон президентининг 17-декабрдаги тегишли фармойишларига мувофиқ Улуғбек Алмамедов беш йил муддатга Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимига, Баходир Эргашев судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Сирдарё вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ