Ўзбекистонда ОТМлар сони яна биттага ортди

Сақлаш
01:28 / 25.05.2022 958 1

Ҳукумат қарори билан «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилди.

 

Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.

 

Университетда таълим жараёни Агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

 

Буюк Британиянинг De Montfort (De Montfort University) ва Sanderlend (University of Sunderland) ҳамкор университетлари билан келишган ҳолда:

 

➖ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили аниқланади;

 

➖ ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади;

 

➖ тўлов-контракт қиймати ва уни тўлаш муддатлари белгиланади.

 

Шунингдек, Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

1 Изоҳ

Zarifa

12:01 / 01.01.1970

Yoshlar uchun yana bir imkoniyat.Xorazmdaham shunday unvetsitetlar ochiladi degan umiddaman

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//