Сиёсат
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири, шаҳзода Фейсал бин Фархан бин Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди.
22 май куни бўлиб ўтган суҳбатда Саудия томони Абдулазиз Камиловни Ўзбекистон президентининг махсус вакили деб қайд этган.
«Мулоқот чоғида икки қардош мамлакатнинг интилишларини рўёбга чиқариш мақсадида икки томонлама муносабатлар ва уларни барча соҳаларда мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилди», – дейилади хабарда.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган сўнгги минтақавий ва халқаро ўзгаришлар ва масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни 2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Камилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унинг ўрнини вақтинча Владимир Норов эгаллади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ