Маданият
Куни кеча Сурхондарё вилоятида Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳага масъулиятсизлик билан қараган айрим раҳбарларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ҳудудий кенгаш раислари ва ўринбосарлари, сектор, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Тўра Боболов томонидан дастлаб жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган маънавият ва маърифат масканларининг қурилиш жараёнлари муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Сариосиё туманида республикада биринчилардан бўлиб маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилган эди. 2022 йилда вилоятнинг Бойсун, Денов, Шўрчи, Шеробод, Қизириқ туманларида масканларнинг қурилиш ишлари ҳалигача бошланмаганлиги танқид қилиниб, кенгаш раисларига огоҳлантириш берилди.
Жорий йилда вилоят маънавият ва маърифат бўлими томонидан 60 га яқин корхона, ташкилот, идора ва муассасалар билан “йўл харита”лари имзоланган бўлиб, маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича яхлит тизим яратилган. Бу эса ҳудудларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини ўрганиш, таҳлил қилиш, соғломлаштириш ишларини амалга оширишда муҳим ўрин тутади.
Бу ишларни самарали йўлга қўйишда вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг мониторинг ва экспертлар гуруҳи намунали фаолият юритмоқда. Ушбу гуруҳ хулосаларига асосланган йиғилишда айрим корхона, ташкилотлардаги маънавий-маърифий ишлар таҳлил қилиниб, уларнинг фаолиятига салбий баҳо берилди.
Жумладан, ҳудудлардаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларни ҳудудий бўлинма тавсия хатисиз лавозимга тайинлаган Олтинсой, Жарқўрғон туманларининг халқ таълими бўлими мудирлари ва масъул ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Вилоят бўлими томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш тизими бўйича ҳудудларда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ҳолидан хабар олиниб, “Оилаларга маърифат улашиб”, “Меҳр ва маърифат улашиб”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида тизимли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг учун 721 та маҳаллага олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчилар бириктирилиб, улар томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Афсуски, айрим ОТМлардан бириктирилган масъуллар ҳудудлардаги маҳаллаларга боришмаган. Йиғилишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди, кўтарилган масалалар ижросини кейинги ҳафтада муҳокама қилиш белгилаб олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ