Жамият
Ижтимоий тармоқларда 17 ёш қизга нисбатан эркак киши тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида К.М. (17 ёшли) уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. К.М. қадамларини тезлатган ва уйи йўлагига югуриб кирган, эркак ҳам унинг орқасидан кирган. Қиз бақириб юборган, шундан сўнг эркак номаълум томонга қочиб кетган.
Таъкидланишича, гумонланувчи Ю.Б. ушланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган. Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланган.
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77918
Жамият
56827
Жамият
56052
Жамият
51106
Жамият
//
Изоҳ йўқ