Бухорода «Малика Султон» зардўзлик ва ҳунармандчилик маркази очилди

Сақлаш
08:45 / 24.05.2022 805 0

Бухорода ўтказилаётган «Халқаро зардўзлик ва заргарлик» ва «Миллий каштадўзлик санъати» фестиваллари доирасида «Малика Султон» зардўзлик ва ҳунармандчилик маркази очилди. 

 

Унда таъкидланишича, зардўзлик марказининг очилиши фестивалнинг муҳим лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Бутун дунёда зардўзлик санъати ватани дея эътироф этилган Бухорода шу вақтга қадар ушбу ҳунар турига бағишланган алоҳида марказ йўқ эди. 


Айни пайтда вилоятда 120 нафардан ортиқ зардўз усталар фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг санъат асарлари жаҳоннинг кўпгина нуфузли ярмаркаларида эътироф этилмоқда.


Тадбиркор ва уста зардўз Маҳфуза Салимова томонидан ташкил этилган мазкур марказ зардўзлик устахонаси, ушбу маҳсулотларнинг тарихий ва замонавий сара намуналари музей-галереясидан иборат. 


Мазкур даргоҳда 60 нафар уста зардўз, 40 нафарга яқин шогирдлар ҳам доимий асосда иш билан таъминланган. 


Вилоят зардўзлик санъати ривожида етакчиликни қўлга олган марказ келгусида ушбу қадимий ҳунармандчилик тарихини тадқиқ этиш, унутилиб бораётган турлари, тикиш услубларини қайта тиклаш ҳамда илмий асосда ўрганишда ҳам ташаббус кўрсатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//