Ёш ижрочиларнинг «Шашмақом» республика фестивали бошланди

Сақлаш
08:20 / 24.05.2022 847 0

Бухорода ёш ижрочиларнинг «Шашмақом» республика фестивали бошланди.

 

 

Унда қайд этилишича, жорий йилда биринчи маротаба ташкил этилаётган ёш ижрочиларнинг «Шашмақом» республика фестивали ёшларни ўзбек миллий халқ санъати, мақомга муҳаббатини уйғотиш, ўзбек мумтоз қўшиқлари, ижро усулларини кенг миқёсда тарғиб қилиш, улар орасидан энг истеъдодли, маҳоратли ижрочиларни аниқлаш орқали мақомшуносларнинг янги авлодини шакллантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

 

 

Янги истеъдодларни кашф этиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, ўзига хос ижод мактабларини яратган мақом санъати устозлари тажрибасини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 ноябрда «Бухоро вилоятида ёш ижрочиларнинг «Шашмақом» республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинган. Қарорга мувофиқ, жорий йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухорода фестиваль ташкил этиш белгиланган.

 

Концерт дастурида «Мустаҳзод», «Мустаҳзоди наво қашқарчаси», «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент ироғи», «Қадимги ушшоқ», «Эшвой» сингари мақом асарлари ва туркумларидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Тақдирлаш маросими жорий йилнинг 24 май кунида ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//