Ҳужжатларига ёлғон аралаштирганлар барча мукофотларга қатнашишдан маҳрум қилиниши мумкин

Сақлаш
22:01 / 23.05.2022 774 0

Ижтимоий тармоқларда Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг мурожаати шов-шувларга сабаб бўлди. Унда «Мард ўғлон» давлат мукофотига ҳужжат топширган номзодларнинг ҳужжатларини сохталаштиргани, аслида мавжуд бўлмаган танловларда ғолиб бўлган сифатида сохта маълумотлар тайёрлагани ҳақида қайд этилган.

 

Ёшлар ишлари агентлиги Олимжон Ўсаров «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳакамлари қаторида бўлган ва агентлик ҳайъат аъзолари сифатида таклиф этилган эксперт фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодировнинг маълум қилди.
 

Қайд этилишича, ҳозирда Олимжон Ўсаров видеомурожаатида тилга олган ҳужжат эгалари чақиртирилиб, улар тақдим этган маълумотлар қанчалик асосли экани ўрганиб чиқилмоқда.

 

Бундан ташқари, агентлик танлов ва мукофотларга ҳудудлардан ҳужжат қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш, ҳужжатларни республикага келгунга қадар мукаммаллаштириш йўлларини кўриб чиқаётганини билдирди.

 

«Агентлик келгусида экспертларга узоқ йиллик тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш орқали экспертлар сафини кенгайтириш ва ҳужжатларига нотўғри маълумот киритган ёшларни алоҳида рўйхат қилиб, келгусида барча танлов ва мукофотларга ҳужжат топширишдан маҳрум қилиш каби ҳаракатларни илгари суради», дейди Абдуқодиров.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//