Сиёсат
Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишуча, йиғилишда сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланган.
Келтирилишича, жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилган.
Маълумотларга кўра, апрел-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.
“Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - дейди давлат раҳбари.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ