Жамият
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 23—28 майга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, 23 май, душанба куни республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даража атрофида бўлади.
24—26 май кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб 32-37 даражага етади.
27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.
25 майда шимолда, 26—28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77325
Жамият
56475
Жамият
55669
Жамият
50728
Жамият
//
Изоҳ йўқ