Маданият
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ўзбек шевалари тадқиқотлари: амалиёт, методология ва янгича ёндашув» мавзусида илмий-назарий конференция ташкил этилди. Анжуман мамлакатимизда илк бор яратилган «Ўзбек диалектологияси» дарслигининг 60 йиллигига бағишланди.
Конференцияда шева сўзларни йиғиш борасида ўқув амалиётини ташкил этиш, тўпланган материалларни қайта ишлаш, тажриба алмашиш, ўзбек шеваларини ўрганишда ёш тадқиқотчи мутахассислар қамровини кенгайтириш ва самарали натижаларга эришиш каби масалалар қамраб олинди.
Шўъбалар ишида ўзбек адабий тили ва шевалар муносабати, шеваларнинг ўзига хосликлари, ўзбек шеваларини ареал ўрганиш ва тарихий диалектология, диалектология ва лингвокултурология, диалектал лексикография, топонимия ва терминология, ўзбек шевалари лексикаси каби мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77338
Жамият
56489
Жамият
55679
Жамият
50740
Жамият
//
Изоҳ йўқ