Сиёсат
Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими тайинланди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар беришича, Муҳаммадмусо Орифжонович Обидов Олтинкўл тумани ҳокими сифатида иш бошлади.
Муҳаммадмусо Обидов 1984 йил Марҳамат туманида туғилган, 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Андижон бўлими бошқарувчиси сифатида ишлаган.
2022 йил январидан Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида эди.
Хусусан, Асқаров Аброржон Қамбарович Учкўприк тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Учкўприк тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ