Маданият
Аввалроқ, Бухорода «I Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали» бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фестиваль юзасидан 21 май куни Бухоро шаҳар ҳокимлигида матбуот анжумани ўтказилди.
Oyina.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманда «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев фестивалга қанча маблағ ажратилганини маълум қилган.
«Икки бюджет маблағларидан молиялаштирилган. Рақамлари ҳам сир эмас, 14 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилган. Унинг 50 фоизи маҳаллий бюджет ҳисобидан, 50 фоизи республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. 221 нафар хорижий иштирокчилардан 33 та ритейлерлар бўлиб, уларни Жанубий Корея, Қозоғистон, Россия ва бошқа-бошқа Европа мамлакатларидан алоҳида таклиф қилганмиз. Чунки улар шу каби фестиваллардан ҳунармандчилик маҳсулотларини харид қилиб, ўзининг юртида олиб кетиб сотади. Яъни харид қилганда бизга валюта кериб келади, маҳаллий бюджетга ҳам пул тушади.
Аҳамият берган бўлсангиз, фестиваль майдонида иккита божхона постлари ҳам ташкил қилинган. Улар четдан кириб келган қимматбаҳо заргарлик буюмлари — 22 килограмм кумуш, 10 килограмм тилла — буларнинг ҳаммаси сотиладиган бўлса, ўша ернинг ўзида божхона ходимлари уни расмийлаштиради. Чунки божхонадан декларация билан кириб келган, чиқиб кетаётганлрида муаммо бўлмаслиги учун ҳам ўша ерни ўзида давлат божи ундирилади. Бу ҳам бюджетга тушим бўлади. Кейинчалик бу фестивалда иштирок этишни пулли қилиб қўйиш масаласини ҳам мутахассислар билан кўриб чиқамиз.
Фестиваль кўрик-танлов тарзида ўтаётгани учун унинг мукофот пули умумий 45 минг долларни ташкил этади. 12 номинацияларга 3 ўриндан пул мукофотлари берилади», деди Улуғбек Абдуллаев.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ