Ўзбекистонда шу пайтгача 8,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Сақлаш
14:10 / 05.08.2021 1054 0

 

4 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 347 970 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. ССВнинг хабар беришича, улардан:

1-босқич эмланганлар 270 286 нафарни,

2-босқич эмланганлар 57 617 нафарни,

3-босқич эмланганлар 20 067 нафарни ташкил қилди.

 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 666 096 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 5 723 820 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 2 113 555 нафарни,

3-босқич эмланганлар 828 721 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 279 069 нафарни ташкил қилмоқда.

4 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (40 296доза),

Сурхондарё вилояти (39 009 доза),

Андижон вилояти (35 400 доза),

Фарғона вилояти (33 246 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

 Наманган вилоятида 1 080 789 доза,

Фарғона вилоятида 1 078 854 доза,

Андижон вилоятида 957 965 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//