Сиёсат
Маълумки, парламент қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади, яъни давлатнинг қонунларини қабул қилишда мутлоқ ҳуқуққа эга бўлади. Бугунги кунда парламент демократик давлатларнинг асосий ютуғи сифатида эътироф этилса-да, унинг тариxи асрлар билан ўлчанади.
Мозийдан биламизки, мустақилликка эришган ҳар қандай мамлакат ўзининг парламентини шакллантиришга, ривожлантиришга, шу орқали фуқароларнинг устувор ҳуқуқларини таъминлашга ва xалқнинг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратади. Бу – демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим асосларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун мамлакат мустақиллигини, xалқ ҳокимиятини парламентсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Бугун мамлакатимиздаги айни пайтда кечаётган энг муҳим сиёсий жараён —24 октябрь куни ўтказиладиган Президентлик сайлови. Шу ўринда бу йилги сайлов ҳар йилгидан қандай фарқ қилади, деган савол туғилиши табиий.
Жорий йил ҳар галги сайловлардан кўра бошқача ўтказилишига уринишлар бўлаётгани сир эмас. Бунга бир мисол — илк бор жорий қилинган Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати дея эътироф этилмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг берган маълумотларига кўра, сайловчилар рўйхати уйма-уй юриб, хатлов ўтказиш орқали шакллантирилади. 2019 йил парламент сайловида амалга оширилиши режалаштирилган, аммо амалга ошмаган СЯЭР ни шакллантириш бу йил қандай амалга оширилиши мумкин, унга керакли маълумотлар қайси ташкилотлар томонидан тақдим этилади? МСК маълум қилишича, рўйхатни шакллантириш учун зарур маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия тақдим этади.
Маълумотларга кўра, фуқаро ўзи бириктирилган сайлов участкаси, манзили (дислокацияси)га оид ахборот билан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ёки паспорт ёхуд идентификация ID-картаси серияси ва рақамини киритиш йўли билан Марказий сайлов комиссияси расмий веб-сайти орқали танишиш имкониятига эга бўлади.
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида бўлмаганда ёки унинг сайлов участкаси мос келмаган тақдирда, фуқаро участка сайлов комиссиясига тегишли ўзгартиришлар киритилиши бўйича ариза билан ёзма ёки Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Сайлов жараёнларини кузатишда давом этамиз.
Oyina.uz
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ