Сиёсат
Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. 20 май куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида комиссиянинг таркиби ва вазифалари белгилаб берилди, деб хабар қилди Daryo.
Конституциявий комиссия раислигига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг директори Акмал Саидов номзоди тасдиқланди. У амалдаги (1992 йил 8 декабрда қабул қилинган) Конституцияни ишлаб чиқиш бўйича (биринчи президент Ислом Каримов раислик қилган) комиссия таркибида бўлган.
Комиссия раиси ўринбосарлари этиб қуйидагилар тасдиқланди:
Комиссия таркибига шунингдек, депутатлар, сенаторлар, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан вакиллар, фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар ва бошқа мутахассислар киритилди.
Маълум қилинишича, Конституциявий комиссия ўз фаолиятини «жамият — ислоҳотлар ташаббускори» деган ғоя асосида олиб боради. Комиссияга аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56761
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ