Спорт
FIFA World Cup Trophy Tour лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга иккинчи бор Жаҳон кубоги соврини олиб келинади. Бу ҳақида ЎФА хабар берди.
Қайд этилишича, 21 ноябрдан 18 декабргача ўтказиладиган футбол бўйича ЖЧ — 2022 олдидан Ўзбекистон ушбу кубок саёҳат қиладиган дунёнинг 51 мамлакатидан бири бўлади. Кубок тақдимоти 6 июнь куни бўлиб ўтади. Унда футбол бўйича жаҳон чемпионлари — Кристиан Карамбё ва Карлес Пуёль иштирок этиши кутилмоқда.
«ФИФА Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан мухлислар учун футбол бўйича Жаҳон кубогини кўриш имкониятини тақдим этиш борасидаги ўзаро ҳамкорликдан мамнун. ЎФА ушбу тадбирлар юқори даражада ўтказилиши учун бор имкониятини ишга солади ҳамда ФИФАга ишонч учун миннатдорчилик билдиради», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ