Маданият
15-16 май кунлари “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Кеча Республика Маънавият ва маърифат марказида очилиш маросимидан сўнг 28 нафар ижодий тарғиботчи тест синовидан ўтди. Сўнг пойтахтимизнинг диққатга сазовор масканларига саёҳат уюштирилди, Адиблар хиёбонида мушоира ташкил этилди.
Бугун эса иштирокчиларнинг ижодий-маданий фаолияти суҳбат асосида баҳоланди. Куннинг иккинчи ярмида Ёшлар ижод саройида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов билан ижодий тарғиботчилар учрашуви бўлиб ўтди.
– Ҳар бирингиз мактабларда ўзингизнинг ижод боғингизни яратяпсизлар. Адабиёт, нафосат, гўзаллик, яхшилик боғидир бу. Ижодкор шундай бир халқки, юраги ҳамиша юртим, элим деб уради. Энди тасаввур қилинг, мана шу туйғулар олти миллиондан ортиқ ўқувчи фарзандларимиз қалбига кўчадиган бўлса... Зулфия опанинг “Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали” деган нияти сизларга ҳам тегишли, албатта.
Ижодкор тарғиботчиларнинг мактабларда янги газета, янги радиоузеллар ташкил қилишгани, ўқувчиларнинг китобларини чоп этишгани таҳсинга сазовор. Рақамларга эътибор қилинг, танловнинг туман (шаҳар) босқичида 7 мингдан зиёд тарғиботчи беллашибди. Ҳудудий босқичларида қатнашган 412 нафар иштирокчининг 109 нафари шоир-ёзувчи, 42 нафари журналист, 47 нафари ижодкор, 210 нафари эса ўқитувчидир. Уларнинг 65 нафари давлат мукофоти совриндори, 118 нафари республика ва халқаро танловлар ғолиби, 3 нафари олимлардан иборатдир, – деди Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов.
Шундан сўнг “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Абдухалил Маврулов очиб берди.
Танловнинг республика босқичида фаол қатнашган тарғиботчилар рағбатлантирилгач, 8 та номинация бўйича совриндорлар даврага таклиф қилинди:
Танловнинг асосий ғолиблари дея қуйидаги иштирокчилар тан олинди:
1-ўрин
Ҳулкар Ғаффорова (Навоий вилояти);
Абдуваҳоб Зарипов (Самарқанд вилояти).
2-ўрин
Гўзал Ибрагимова (Қорақалпоғистон Республикаси);
Зикрилло Неъматов (Тошкент шаҳри).
3-ўрин
Наргиза Ўринова (Фарғона вилояти);
Жобир Исматиллоев (Қашқадарё вилояти).
Ғолиблар махсус статуэтка, фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари билан тақдирланди. Улар фаолият юритадиган мактабларга эса 2, 3, 5 миллион сўмлик китоблар жамланмаси ажратилди. Шундай қилиб, якуний босқичнинг барча иштирокчилари рағбатлантирилди. Ҳеч ким эътибордан четда қолмади.
– Навоий шаҳридаги 16-мактабда адабий тўгарак ташкил этиб, кўплаб ижодкор ўғил-қизларни кашф қилдик. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ўқувчилар ижоди жамланган китоб нашр қилдирдик. Қолаверса, “Ренессанс” газетаси фаолиятини йўлга қўйдик. Мазкур нашрда мактабнинг маданий ҳаётидан хабарлар, ўқувчилар ижодидан намуналар бериб борилмоқда. Арзимас хизматларимизни юксак эътироф этгани учун ташкилотчиларга, устозларга ташаккур, – деди 1-ўрин соҳиби Ҳулкар Ғаффорова.
Тадбир сўнгида санъаткорлар иштирокида маданий дастур намойиш этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Yashuzoqova Nargiza
12:01 / 01.01.1970
Ijodkorlarga ko‘rsatilayotgan e'tiroflar uchun tashakkur! Targ‘ibotchilarni ezgulik urug‘ini undiruvchi fidoiy bog‘bonlarga qiyosladim, zero Zulfiyaxonim aytganlaridek''Bu bo‘g‘lar bir bog‘lar bo‘ladi hali'' Aziz targ‘ibotchilar birdam bo‘laylik va bu bog‘ning mevalaridan butun dunyoni bahramand qilaylik
Нодирбек Йўлдошев
12:01 / 01.01.1970
Ҳавас қилдик. Ажойиб.