ЎзЛиДеП Конституцияни ислоҳ қилишни бошлаш таклифи билан чиқди

Сақлаш
22:13 / 16.05.2022 718 0

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги ташаббус билан чиққан.



Бугун, 16 май куни Қонунчилик палатасида фракциянинг шу масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда Ўзбекистон президентининг лавозимга киришиш маросимидаги нутқи ва Конституция кунига бағишланган байрам табригида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурати борасида илгари сурилган фикрлари муҳокама қилинган.



«Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Бош қомусимиз — Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқишди. Бу борада фракция аъзолари Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш бўйича ўзларининг аниқ позицияларини маълум қилишди», дейилади партия хабарида.

 

Мазкур масала муҳокамасига «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ҳам қўшилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//