Хивада халқаро маданият форуми давом этмоқда

Сақлаш
12:09 / 15.09.2021 701 0

 Маданий мерос ҳафталиги доирасида 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми бўлиб ўтмоқда.

 Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати қўллаб-қувватлаши билан ўтказилаётган Маданий мерос ҳафталиги Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган, ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Eriell Group» нефть сервис компанияси кўмаги билан ўтказиляпти.

Форумда Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган мактубини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўқиб эшиттирди.  

 Форум қуйидаги 4 та секциядан иборат: 
1. «Марказий Осиё меросининг ривожланишида савдо, илмий ва амалий алмашинувлар ҳиссаси»;
2. «Марказий Осиё маданий ва илмий меросининг замонавий ижтимоий ва гуманитар фанлар ривожига қўшган ҳиссаси»;
3. «Марказий Осиё Маданий мероси – минтақада мулоқот ва ҳамкорлик учун мустаҳкам асос»;
4. COVID-19 пандемиясининг Марказий Осиё барқарор ривожланишига кўрсатувчи таъсирига қарши курашишда ижтимоий ва гуманитар фанлар орқали ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш.

Форум доирасида бир қатор тадбирлар, фотокўргазма, галаконцертлар уюштирилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси