Илм-фан
Халқ таълими вазирлиги 2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқади. Бу президентнинг 11 майдаги «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида қайд этилган.
Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.
Қолаверса, Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда 2022 йил 1 сентябрга қадар 2023−2024-йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Молия вазирлигига 2023−2024-йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни молиялаштириш учун республика бюджети ҳисобидан 200 млрд сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 200 млрд сўм миқдорда маблағлар ажратиш вазифаси юклатилди.
2022/2023 ўқув йилидан 400 нафаргача ўқувчиси бўлган мактабларда Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлса — камида 100 Мбит/с этиб таъминланади. Буни амалга оширишга АКТ ва Халқ таълими вазирликлари жавобгар бўлади, ҳокимликлар эса мактабларни юқори тезликдаги интернетга улаш учун зарур маблағларни ажратади.
ХТВ 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар ИТСВ ва Молия вазирлигига мактабларда маънан эскирган компьютер техникаси тўғрисида маълумотларни тақдим этиб боради. ИТСВ ва Молия вазирлиги шунга кўра 2024 йилдан мактабларни замонавий компьютерлар билан таъминлаш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлайди.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ