"Айдинлар" фильми Болгарияда Гран-Прини қўлга киритди

Сақлаш
10:09 / 15.09.2021 810 0

 Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "O‘zbektelefilm" давлат муассасасида суратга олинган "Айдинлар" фильми Болгария кино, телевидение ва интернет коммуникация академияси томонидан ўтказилган IX халқаро кино-телефестивалда Гран-Прига сазовор бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Ушбу фильм "Энг яхши режиссёрлик иши", "Энг яхши операторлик иши", "Кинофильмга басталанган энг яхши мусиқа" номинацияларида  ғолиб бўлди. Шунингдек, "Устоз" сериали "Сериалга ёзилган энг яхши сценарий" номинацияси бўйича тақдирланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси