Маданият
Бугун, 15 май куни эрта тонгдан Республика Маънавият ва маърифат марказида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичи иштирокчилари кутиб олинди.
Очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи Муҳтарама Улуғова, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботиржон Эргашев, уюшма бўлим бошлиғи Маъмура Зоҳидова, ОАВ ходимлари ҳамда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 28 нафар тарғиботчи иштирок этди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов кириш сўзи билан очиб берди.
– Мактабларга ижодкорларнинг бириктирилиши бежиз эмас, сабаби улар ҳамиша Ватан деб қайғурадилар, энди бу туйғуни мурғак қалбларга ҳам сингдирадилар. Ҳудудларда бўлганимизда мактаб доирасида газета чиқараётган, ижодкор ўқувчиларининг китобларини нашр эттираётган кўплаб тарғиботчиларнинг борлигига, айниқса, Қорақалпоғистонда бу фаолият жуда чиройли йўлга қўйилганига гувоҳ бўлдик. Аммо ҳамма жойда мазкур жараён мақтангулик деб бўлмайди. Танловни ўтказишдан мақсадимиз ҳам илғор ижодий тарғиботчилар тажрибасини республика бўйлаб оммалаштириш ва айни пайтда уларнинг меҳнатини рағбатлантиришдан иборатдир. Албатта, ижодда ғолибларни аниқлаш қийин, шундай бўлса-да, низом талаблари асосида тарғиботчилар фаолияти баҳоланади. Энг муҳими, якуний босқичга етиб келган ҳеч бир иштирокчи рағбатлантирилмай қолмайди.
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 10-ИДУМнинг ижодий тарғиботчиси Гулчеҳра Муродова таассуротлари билан ўртоқлашди:
– Бугун қалбимизда ўзгача бир ҳаяжон, жўшқинлик билан танловнинг республика босқичида йиғилдик. Энг аввало, менга қувонч бағишлаган жиҳат шуки, ҳудудий босқич ғолиблари жудаям ўринли танланган. Танлов тартибли ташкиллаштирилган, биз бир-биримиздан янги тажрибалар ўрганяпмиз. Рақобатдан кўра ижодий мулоқот руҳи устун. Бинога киришдан аввал ҳадик бор эди, аммо кейин бундан асар ҳам қолмади. Сабаби, ижодкор ҳамкасблар билан танишдим, очилиш маросимида сўзга чиққан инсонларнинг далдаси куч берди. Чиндан ҳам, мазкур танловда мағлублар бўлмайди.
“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичи иштирокчилари дастлаб тест синовидан ўтдилар. Тушдан кейин пойтахтимизнинг Янги Ўзбекистон мажмуаси, Темурийлар тарихи давлат музейи каби диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштириш режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ