Мактаблардаги эскирган компьютер синфларини янгилаш учун 400 млрд сўм ажратилади

Сақлаш
23:40 / 12.05.2022 759 1

2023–2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш учун 400 млрд. сўм маблағлар ажратилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» Қарори имзоланди.

 

Унга кўра, 2023–2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдорда маблағлар ажратилади.

 

Шунингдек 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлигини камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан юқори бўлганларда – камида 100 Мбит/с бўлиши таъминланади. Интернетга улаш учун зарур маблағларни ажратиш вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топширилди.

1 Изоҳ

Hulkar

12:01 / 01.01.1970

Yuksalishlar davom etsin Ha juda samarali va foydali

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//