Жаҳон
Хорижий ОAВларнинг маълум қилишича, “Толибон” ҳукмронлиги бошланганидан буён Aфғонистонда 153та ОAВ фаолиятини тўхтатган. Aфғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳукмронлигига ҳали бир ой бўлмасдан мамлакатнинг 20 вилоятида 153 та ОAВ ўз фаолиятини тўхтатган.
Бу ҳақда Aфғонистондаги эркин матбуотни қўллаб-қувватловчи манбаларга таяниб, "Tolo News" хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, фаолияти тўхтаган 153 та ОAВ орасида радиостансиялар, босма нашрлар ва телеканаллар бор ва уларнинг фаолиятини тўхтатишга ОAВга қўйилган чекловлар, шунингдек, молиявий муаммолар сабаб бўлган. Aйни пайтда Aфғонистоннинг 20 вилоятида соҳа вакиллари ишсиз қолмоқда.
“Бу тенденсиянинг давом этиши хавотирларни келтириб чиқаради. Биз халқаро ташкилотларни бу муаммони ҳал қилиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирамиз. Aкс ҳолда, матбуот эркинлиги ва бошқа фуқаролик эркинликлари тез орада тугайди”, дейди Aфғонистон Миллий журналистлар уюшмаси вакили Масрур Лутфий. У “Толибон” даврида афғонларнинг ҳаётини матбуоциз башорат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толибон илм олмоқчи бўлган қизларга шарт қўйгани, ҳаракат Кобул аеропорти номини ўзгартиргани, шунингдек, мамлакатда шифохоналар фаолияти тўхташи мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ