Маданият
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда атоқли ёзувчи, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Абдулла Қаҳҳор ҳақида “Ҳақиқат мендан устун” ҳужжатли фильми суратга олинди.
Мазкур кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони”га ташрифи ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.
Сценарий муаллифи Иқбол Қўшшаева, режиссёрлар Музаффар Қорабоев, Илҳомжон Ҳайдаров, оператор Самижон Суннатиллаев, рассом Сухроб Тўйчиев, монтажёр Ҳусан Юсупов.
“Ҳақиқат мендан устун” ҳужжатли фильми премьераси адиб таваллуди куни, яъни 17 сентябрда Адиблар хиёбонида бўлиб ўтади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78117
Жамият
56911
Жамият
56158
Жамият
51207
Жамият
//
Изоҳ йўқ