Маданият
4 май куни «Hilton» меҳмонхонасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзEОАВМА)нинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
ЎзEОАВМА республикадаги нодавлат телерадиоканаллар, кабель телевидениеси студияларини қамраб олган энг йирик нодавлат-нотижорат медиа ташкилоти ҳисобланади. Бугунги кунда ЎзEОАВМА 18 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, Ўзбекистон кабель телевидениесига аъзо бўлган 100 та электрон ОАВ (шундан 52 таси хорижий каналлар)ни ўз ичига олади.
Йиғилишда «ЎзEОАВМА»нинг номи ўзгаргани маълум қилинди. Энди у Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси деб аталади.
Ушбу ассоциациянинг янги таркиби ҳам тайинланди. Унга кўра, Ассоциация Бошқаруви раисининг ўринбосари – Бош директор сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Аброржон Пўлатов, Ассоциация Бош директори биринчи ўринбосари Абдулазиз Абуталипов, Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Аҳмедов, Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари Нигора Хўжаева тайинланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ