Жамият
«Юрак амри» хайрия жамоат фонди раиси, 60 кабутар, 25+ каби лойиҳалар муаллифи, собиқ хонанда Сардор Раҳимхон «Юрак амри» фонди фаолияти тугатилганини эълон қилди. Бу ҳақида ўз ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган расмий видеобаёнотида айтди.
“«Юрак амри» хайрия фондининг жамоаси, шахсан ўзим номимдан расмий эълон билан мурожаат қилмоқчиман. Ёдингиздами, 2020 йил 29 март? Шунда биз бутун дунёни саросимага солиб қўйган коронавирус пандемиясига қарши юртнинг фидойи инсонлари, шу юртнинг фарзанди сифатида таваккал қилиб, инсонларнинг қалбига оро кирамиз, камбағаллар, мискинлар, фақирларнинг ҳолидан хабар оламиз дея «Юрак амри» хайрия лойиҳасини ташкил қилган эдик. Аллоҳга таваккал қилиб бошлаган ишимиз юракларга етиб борди. Атрофимизда кўнгиллилар, ҳомийлар пайдо бўлди. Озиқ-овқат тарқатишни бошладик. Минглар хонадонларга қувонч олиб кирдик. Биз бир-икки ой давом этади деб ўйлаган касаллик, йилларга чўзилди. Аста-секин «Юрак амри»нинг кўлами, миқёси катталашиб борди. Ўтган вақт мобайнида вилоятларни, республикани уч марта айланиб чиқдик.
Вақт ўтгани сари «Юрак амри» хайрия лойиҳасини расмий фондга айлантириш эҳтиёжи пайдо бўлди. Шунда биз 2021 йил 12 июль куни «Юрак амри» хайрия жамоат фондига айландик. Аста-секин бизда бошқа мақсад пайдо бўлди. Озиқ-овқат тарқатиш билан инсонларнинг муаммосини ҳал этиб бўлмас экан. Уларнинг муаммоларини таг-томири, илдизи, негизи билан ҳал қилиш эҳтиёжи пайдо бўлди ва бунга қарор қилдик, қўл урдик.
Уйлар бериш дейсизми, уларни даволатиш, ўқитиш, қарзларини узиб бериш, бошқа-бошқа муаммоларга киришдик. Ниятимизга ҳам етдик. Биз юртбошимизнинг камбағалликни қисқартириш, аёлларни Темир дафтардан чиқариш сиёсатларига мос равишда уларнинг ёнларида камарбаста бўламиз дея ҳаракат қилдик. Тан олиб айтаман, мен ҳам, «Юрак амри»даги йигитлар ҳам, кўнгиллиларимиз ҳам бошида бундай катта фондга айланамиз деб ҳеч ўйламаган эдик. Шахсан юртбошимизнинг кўмаклари, очиб берган шароитлари билан мана шу кунги натижаларга етиб келдик.
Икки йиллик фаолиятимиз давомида минглаб инсонларнинг хонадонларига хурсандчилик олиб киришга Аллоҳ бизни сабабчи қилди. Биз жуда хурсандмиз. Уйлар топширилди, касаллар тузалди, қарзлар узилди, болаларимиз, етимларимиз, фарзандларимиз қалбига хурсандчилик кирди. Ўқияптилар, хурсанд, ҳаётдан мамнун. Шу юртга муҳаббат билан катта бўляптилар», дейди Раҳимхон.
Сардор Раҳимхон мамлакат ва Президент учун жонини беришга тайёрлигини айтиб ўтган.
«Юрак амри» хайрия фонди жамоаси Ўзбекистон учун, юртбошимиз учун ҳар дақиқа жонимизни беришга тайёр фарзандлармиз. Икки йиллик фаолиятимиз – ваъдаларимизнинг бошланиши. Мана шу ғанимат дақиқалардан фойдаланиб, энг аввало юртбошимизга, маҳаллий ҳокимият органларига, ҳокимият вакилларига, маҳалла раисларига, беэътибор бўлмаганларга, Адлия вазирлигига, сахийларга, кўнгиллиларга, шу вақтга қадар ёнимизда турган ҳаммага чексиз миннатдорлигимизни изҳор этамиз.
Билинг, азизлар! Сиз бўлмасангиз, «Юрак амри» бўлмасди. Сиз бизга далда бўлдингиз, куч бўлдингиз. Ғайратимизга ғайрат қўшдингиз. Ҳаммангизга минг раҳмат.
Сизлардан бир нарсани илтимос қилар эдим: «Юрак амри»га атаган меҳр-муҳаббатингизни, омонатларингизни, эҳсонларингизни фаолияти давом этаётган хайрия фондларига, жумладан «Меҳрли қўллар», «Вақф» сингари фондларга ўтказишингизни илтимос қилар эдим. Чунки ҳаммамизнинг мақсадимиз бир, йўлимиз бир – мана шу юртнинг корига яраш.
Алоҳида бир илтимосим бор эди: мени бу гапларимни юракдан қабул қилинг, бошқа маъно ясаманг. Биз сизлардан озгина танаффус сўраяпмиз».
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Наргиза
12:01 / 01.01.1970
Оллохим сизлардин Рози булсин