Сиёсат
Айрим ижтимоий тармоқларда 4 май куни ўзбек-афғон чегарасида отишма содир бўлгани ва унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан баёнот берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб бориляпти.
«Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларини журналист этикасига қатъий риоя қилиш, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди», дейилади вазирлик баёнотида.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ