"Олтин қалам - 2022" танловининг ғолиблари аниқланди (рўйхат)

Сақлаш
03:49 / 05.05.2022 888 0

Пойтахтимиздаги "Туркистон" саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилган "Олтин қалам" XVI Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.



Жорий йилда ўтказилаётган "Олтин қалам" Миллий мукофоти учун халқаро танловга 448 нафар иштирокчи беш мингга яқин ижодий ишларини топширган.



Бу йил танлов иштирокчилари ишини баҳолашда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси расмий jurnalistlar.uz сайти орқали кенг жамоатчилик иштирокидаги он-лайн баҳолаш ҳам йўлга қўйилди. Ҳар бир иштирокчининг алоҳида саҳифаси бўлиб, иштирокчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилди.

 

Жорий йилги танловда Бош мукофот «Ўзбекистон тарихи» телеканалига насиб қилди.



"Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлови ғолиб ва совриндорлари деб қуйидагилар топилди:



"Энг яхши журналистик материал учун" (телевидение) йўналишида



1-ўрин "Маданият ва маърифат" телеканалидан Юлдуз Файзий.



2-ўрин "Севимли" телеканалидан Мўътабар Нурмуҳаммедова.



3-ўрин Мафтуна Мамасиддиқова ("Рухсор ТВ" Фарғона вилояти).



 

"Энг яхши журналистик материал учун" (радио)



1-ўрин Фароғат Барноева Навоий ТРК мухбири.



2-ўрин Зарбуви Чориева.



3-ўрин Нодира Мақсудова.

 

"Энг яхши материал учун" номинацияси бўйича интернет-журналистика йўналишида



1-ўрин Норгул Абдурайимова -ЎзА бўлим мудири.



2-ўрин kun.uz нашри мухбири Илёс Сафаров.



3-ўрин xabar.uz мухбири Анвар Намозов.

 

"Энг яхши материал учун" номинациясида босма нашрлар бўйича



1-ўрин "Халқ сўзи" - "Народное слово" газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматов.



2-ўрин "Еркин Қарақлпақстан" газетаси мухбири Гулайим Сапарова.



3-ўринга "Қизириқ" туманидаги "Тараққиёт" газетаси бош муҳаррири Чори Алимов ҳамда "Ёшлар кундалиги" таҳририяти.

 

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун

 

1-ўрин: Низам Шахин — Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси;

 

2-ўрин: Барбара Дитрих — "Diplomatic World" журнали (Бельгия);

 

2-ўрин: Халид Таймур Акрам — "National Herald Tribune" кундалик газетаси;

 

2-ўрин: Ўринбой Усмонов — «Халқ овози» газетаси;

 

2-ўрин: Санжай Кумар — "The Korea Herald" газетаси.

 

Рағбатлантирувчи номинациялар:

 

«Маҳалла, оила ва гендер тенглик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун»

 

Фарида Эгамбердиева — DarakchiUz сайти

 

«Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун»

 

Шуҳрат Деҳқонов — «Нуроний» газетаси

 

«Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун»

 

Камол Матёқубов — «Адолат» газетаси

 

«Энг яхши фоторепортаж учун»

 

Мадина Нурман — DaryoUz

 

«ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати»

 

Элмира Бекмуродова — Энергетика вазирлиги матбуот котиби

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//