Сурхондарёдан Тошкентга 200 килодан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган Cobalt тўхтатиб қолинди

Сақлаш
00:20 / 04.05.2022 680 0

Сурхондарёдан Тошкентга истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини олиб келаётган Cobalt автомобили аниқланди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖСБ Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан «Дарбанд» ЙПХ масканида назорат рейд тадбирлари олиб борилган.

 

Тадбир давомида Ангор—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 20 ёшли А.О. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария қоидаларига амал қилинмаган ҳолда, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 218 килограмм гўшт маҳсулотларининг олиб кетилаётгани аниқланган. Ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//