Бўстонлиқда фуқаро расмга тушаман деб шаршарадан йиқилиб тушди

Сақлаш
00:12 / 04.05.2022 741 0

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида шаршара тепасидан йиқилиб тушган фуқарога ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, 2 май куни соат 15:00 да «Янгиқўрғон» қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири «Сой мазор» шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилиб тушган. У ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олгани бўйича вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//