16 ёшли Умида Омонова жаҳон чемпиони бўлди

Сақлаш
02:09 / 03.05.2022 1785 0

Ўзбекистонлик Умида Омонова рапид йўналишида 16 ёшгача қизлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. 



Яқинда у хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати олий лигасида ғолиб бўлган.



Шунингдек, бундан 3 йил аввал, 13 ёшида шахматчи Умида Омоновага ФИДE устаси унвони берилган. Шу тариқа у Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни қўлга киритган энг ёш аёл мастерга айланган.



Маълумот учун, 2006 йилда туғилган Умида Омонова – ўз ёш тоифасида Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчиси саналади. У ўз ёш тоифасида рапид ва блиц йўналишида жаҳон чемпиони, стандарт йўналишида эса жаҳон вице-чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, Умида рапид ва блиц йўналишида ўқувчилар ўртасида Осиё чемпионатининг мутлақ чемпиони ҳамдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//