Халқаро олимлар гуруҳи дунёдаги энг заҳарли қурбақа мисолида ҳайвонлар нима учун ўз заҳридан ўлмаслигини аниқлади

Сақлаш
19:43 / 13.09.2021 932 0

Уларнинг бу бўйича тадқиқоти «PubMed» журналида нашр этилди.

Маълум қилинишича, дунёдаги энг заҳарли ҳайвонларнинг бири Марказий ва Жанубий Американинг ёмғирли ўрмонларида яшайдиган ранг-баранг қурбақалардир. Бу қурбақанинг биттаси 10 нафар одамни ўлдириш учун етарлича заҳарга эга экани айтилган. Шунингдек, мазкур қурбақалар заҳарли бўлиб туғилмаслиги, балки ҳашаротлар билан озиқланиши орқали ўзида заҳар тўплаши маълум қилинган.

Таъкидланишича, олимларнинг бунга қизиқиши, уларни бу бўйича тадқиқот ўтказишига ёрдам берган. Мутахассислар ўзларининг янги тадқиқотларида батрахокотоксин деб номланган заҳардан фойдаланадиган қурбақаларни ўрганган. Заҳарнинг бу тури инсон организмида натрий ионларининг ҳужайраларга ўтишини бузади. Мия танага сигнал юборганда уларни ион токи ёрдамида юборади. Бу сигналлар тананинг айрим қисмларига кўрсатма юборади, бу эса аъзоларни ҳаракатга келтиради, мушаклар қисқартириб, юракка қон айланишини таъминлайди. Бу сигналлар манфий зарядланган ҳужайраларга натрий каби мусбат зарядланган ионлар оқими орқали ўтади. Ионлар ион каналлари деб аталадиган оқсилли «эшиклар» орқали ҳужайраларга киради ва чиқади. Бу ион каналлари бузилганда электр сигналлари танадан ўтолмайди.

Батрахокотоксин заҳри эса ион каналларини очиқ қолишга мажбур қилади, натижада мусбат зарядланган ионлар оқими ҳужайраларга эркин киради. Шу сабабли агар инсон бу заҳарга эга қурбақани истеъмол қилса тезда ўлади. Сан-Францискодаги Калифорния университети олими Фаял Абдереман-Алига кўра, заҳарли ҳайвонлар ўз-ўзидан заҳарланишни тўхтатиш учун учта стратегиядан фойдаланади. Биринчиси энг кенг тарқалган генетик мутацияни ўз ичига олади, у заҳарнинг мақсадли оқсилининг шаклини бироз ўзгартиради, шунинг учун у бошқа оқсил билан бирикмайди. Заҳарли ҳайвонлар ишлатадиган иккинчи стратегия бу токсинни танадан бутунлай чиқариб ташлаш ҳисобланади. Учинчиси «оқсилларни ажратиш» деб аталади. Ҳайвон заҳарланмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун заҳарни тутиш ёки ютиш тизимини, жумладан, оқсил ишлаб чиқади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//