Ўзбекистонда айрим шифокорларга қўшимча устама тўланади

Сақлаш
01:11 / 02.05.2022 986 0

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларига қўшимча устама тўланади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан давлат тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларини рағбатлантириш йўлга қўйилган.

 

Унга кўра, мазкур тизим халқаро рейтингларда тиббиёт йўналишида биринчи 200 таликка кирган олий ўқув юртларининг клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган ва фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимларига татбиқ этилади. Номзодлар томонидан аризалар муассасанинг кадрлар бўлимига топширилади.

 

Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи орқали рағбатлантирилади. Номзодларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устама вазир буйруғи чиққан кундан бошлаб бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг қуйидаги бараварида белгиланади:

 

  • клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган тиббиёт ходимига – етти баравари;
  • фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимига – ўн беш баравари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//