Қарши туманининг собиқ ҳокими қамоққа олингани айтилди

Сақлаш
23:53 / 01.05.2022 1787 0

Ижтимоий тармоқларда «Қарши туманининг собиқ ҳокими айбланиб, қамоққа олинганлиги» ҳақида тарқатилган маълумотлар — ёлғон, дея ҳолатга ойдинлик киритди Қашқадарё вилоят прокуратураси.

 

Қарши тумани прокуратураси томонидан 4 млрд 198 млн сўм миқдоридаги субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича туман ҳокими собиқ ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва ирригация бўлимлари бошлиқлари — жами 3 нафар шахс Жиноят кодексининг 167, 209-моддалари билан айбланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Мазкур жиноят иши бўйича Қарши туманининг собиқ ҳокими М.Мустафоева айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.

 

«Айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда собиқ ҳоким «жиноий иш доирасида айбдор деб топилиб, қамоққа олинганлиги ҳақида» ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда. Аҳоли орасида ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирамиз», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//