Жазони ижро этиш муассасасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сақлаш
21:44 / 29.04.2022 854 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Жазони ижро этиш муассасасида “Бахтли бўлиш имконияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.


Унда ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, шоир ва ёзувчилар, диний идора вакиллари, олимлар ва санъаткорлар, шунингдек, Жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ҳамда жазо муддатини ўтаётган фуқаролар иштирок этди.

 


Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Янги Ўзбекистонни янгича қарашлар ила бунёд этиш учун бир қанча ишлар олиб борилаётгани, халқнинг турмуш тарзини яхшилаш йўлида бир қатор амалий ҳаракатлар йўлга қўйилгани, айниқса бу йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ҳам ҳар бир ватандошимизнинг тақдири, ҳаёти эътиборда экани, фаровон турмуш учун барча имкониятлар яратилаётгани бир қанча мисоллар орқали келтириб ўтилди. Ана шундай инсонпарварлик тамойили асосида олиб борилаётган амалий ишлар пушаймонлик ўтида ёнаётган, виждон азобида қийналаётган, имконият берилса, ҳаётини фақат эзгу ишларга бағишлашни ният қилаётганлар учун катта имкониятдир.  

 

“Бахтли бўлиш имконияти” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда шоир ва санъаткорларнинг ижодий чиқишлари барчага яхши кайфият улашди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//