Жамият
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.
Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.
Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.
Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.
Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ