Жаҳон
BBC нашрининг хабар беришича, «Толибон» ҳаракати қизларга йигитлардан алоҳида ҳамда ҳижоб кийган ҳолда университетда ўқишига рухсат берди. Афғонистон олий таълим вазири Абдулбоқи Ҳаққоний ҳаракат режими йигит-қизларга биргаликда таълим беришга рухсат берилмаслигини айтган.
Таъкидланишича, алоҳида таълим аёлларни университет ресурслари етишмаслиги туфайли таълим олиш имкониятидан маҳрум қиладими, деган саволга вазир Ҳаққоний мамлакатда аёл ўқитувчилар етарли экани, улар йўқ жойда эса ҳукумат бошқа вариантлар топишини маълум қилган. Маълумотларга кўра, "Толибон" ҳаракати исломий, миллий ва тарихий қадриятларга мос келадиган ҳолда бошқа давлатлар билан рақобатлаша оладиган ўқув дастури яратишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толибон барча давлатлар билан яхши дипломатик алоқа ўрнатмоқчи экани, Афғонистонда шифохоналар фаолияти тўхтатилгани ва толиблар Кобул аэропортининг номини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эдик.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77799
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51035
Жамият
//
Изоҳ йўқ