Спорт
Польша Республикасининг Варшава шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган футбол бўйича XI жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси улкан ғалабага эришди.
Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа дунёнинг 35 та жамоаси иштирок этган нуфузли мусобақада муносиб иштирок этди.
.jpg)
Таъкидлаш жоиз, шу йилнинг 28–31 май кунлари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган футбол бўйича XI жаҳон чемпионатида футболчилар 7 та учрашувда ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда ҳам зафар қучиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
Натижада Ўзбекистон жамоаси Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги футбол бўйича ХI жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолибига айланди.
Маълумот учун: Тошкент шаҳар 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат жамоа 2022 йил 11-17 май кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада фахрли 1-ўринни, 2023 йил 10-15-август кунлари Варшавадаги VIII Жаҳон чемпионатида эса 28 та давлат ичида фахрли 2-ўринни эгаллаган эди.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ