Жамият
Аввалроқ, Алишер Қодиров «Миллион»нинг концертига муносабат билдиргани ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров «Миллион» кулгу жамоасини олқишлаб, одамларни бирга ўзгартиришга даъват этган.
Бугун, «Миллион» жамоаси аъзоси Даврон Кaбулов ҳамда Алишер Қодиров ижтомoий тармоқлар орқали бир-бирларига ўз таклифларини билдиришди.
Хусусан, Даврон Кaбулов Алишер Қодировни «Миллион»нинг май ойидаги концерт дастурига таклиф қилган.
«Депутатларимизда юморни қабул қилиш ҳисси шаклланаётгани қувонарли. Камчиликни тузатиш ўрнига муаммони кўтарганларни бартараф этишга уриниш даври ўтди, деган умиддаман.
Алишер Қодиров ОАВдаги чиқишларини кузатиб борувчи инсон сифатида унинг шов-шувли баёнотлари билан бир қаторда рационал фикрлари, оғриқли масалаларга мантиқий ечим таклиф қила олишига ҳам эътибор қаратишни истаган бўлардим. Асосийси, ўша ташаббусларни популистик, жазавага тушган кайфиятда эмас - соғлом фикр билан таҳлил этиш.
Алишер Қодиров сизни «Миллион»нинг май ойидаги концертига таклиф этамиз. Жамиятдаги иллатларга кулгу ракурси орқали назар солинган ҳазилларимизга бериладиган холис, объектив баҳо «Миллион»чилар учун қизиқарли бўлади», деган Даврон Кaбулов.
Орадан бир неча соат ўтгач, депутат Қодиров май ойида концерт дастурида иштирок этишига ишора қилиб, «Миллион» кулгу жамоаси аъзоларини ўзи раҳбарлик қилаётган «Миллий тикланиш» партияси аъзолигига таклиф қилган.
«Даврон Кaбулов, таклиф учун раҳмат. Май учун албатта режалаштираман. Нима учун «Миллион»ни томоша қилиш керак? Халқ ва ҳокимият ўртасидаги мулоқот доим ҳам очиқ ва самимий бўлавермайди, буни тан олиш керак.
Азалдан бу келишмовчиликни ҳал қилишда ҳазил-мутойибанинг аҳамиятли ўрни бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Одамларни юзингизга айтавермайдиган танқид ва танбеҳларини ҳазиллар орқали билиб олишда фойда кўп.
Шу билан бир қаторда, «Миллион»чиларни муштарак мақсадлар учун сафимизга таклиф қиламан. Жамиятни ўзгартириш ҳар биримизнинг ўзгаришимиздан бошланади. Миллий тикланишимиз сизларни иштирокингизда янада жадалроқ бўлишига ишонаман.
«Миллион» бу миллион, шубҳа йўқ, фақат 1 ми ёки 35? Қанча кўп бўлсак ва Ўзбекистон учун бирлаша олсак шунча тезроқ ўзгарамиз ва ривожланамиз», дейди Қодиров.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ